Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон миллий жамоаси Швецияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади
Ўзбекистон миллий жамоасининг Сречко Катанец қўл остида ўтказиладиган дастлабки ўртоқлик учрашувидаги рақиби маълум бўлди.
ОФК календарига мувофиқ, 30 августдан 7 сентябрга қадар Осиёда миллий терма жамоалар учун ФИФA кунлари бўлиб ўтади.
«ФИФA кунларидан унумли фойдаланиш мақсадида Ўзбекистон миллий жамоаси ҳам ушбу муддат мобайнида Тошкент ва Стокҳолм шаҳарларида ўқув-машғулот йиғини ўтказади.
Шунингдек, йиғин давомида вакилларимиз Швеция миллий жамоаси билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Мазкур баҳсга 5 сентябрь санасида Стокҳолмдаги «Friends» стадиони мезбонлик қилади», - дейилади ЎФА хабарида.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча ЎФА Вадим Абрамов ўрнига Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи сифатида Сречко Катанец иш бошлашини эълон қилган эди.
Мавзуга оид
03:11 / 28.06.2026
“Стратегик жиҳатдан биз ютиб бўлдик” – Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси
07:06 / 27.06.2026
“Эртанги ўйин осонроқ кечади” – Конго билан ўйин олдидан матбуот анжумани ўтказилди
23:59 / 23.06.2026
ЖЧ-2026. Ўзбекистон иккинчи турда Португалияга йирик ҳисобда ютқазди
15:10 / 23.06.2026