Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда қувиб ўтиш қоидаларини бузиб ҳаракатланган ҳайдовчи она ва қизнинг ўлимига сабаб бўлди
Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида қувиб ўтиш қоидаларини бузиб ҳаракатланган ҳайдовчи икки она ва қизнинг ўлимига сабаб бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 9 август куни соат 16:50ларда М39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобиль йўлининг Яккабоғ тумани ҳудудидан ўтган 1195-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ласетти машинаси ҳайдовчиси қувиб ўтиш қоидаларини бузган ҳолда ҳаракатланган ва ўзидан олдинда кетаётган МАН русумли юк машинасига бориб урилган. Оқибатда Ласеттида кетаётган йўловчилардан бири оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида, иккинчиси Яккабоғ туман тиббиёт бирлашмасида вафот этган.

Дастлабки суриштирувда ҳайдовчи бир кун олдин спиртли ичимлик истеъмол қилгани аниқланган. Вафот этганлар аёл ва унинг қизи бўлган ва улар Ласеттига йўловчи сифатида ўтиришган.
Қайд этилишича, мазкур ҳодиса юзасидан Яккабоғ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноий иш қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026