Жаҳон | 00:29 / 15.08.2021
5627
1 дақиқада ўқилади
Ҳаитида юз берган зилзила оқибатида 29 киши ҳалок бўлди
Ҳаитида шанба куни эрталаб содир бўлган зилзила кучи 7,2 баллга тенг бўлган.
Ҳаити жанубида юз берган зилзила оқибатида 29 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат фуқаро мудофааси бошқармаси хабар берди.
«Ҳалок бўлганларни қидириш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирга қадар 29 киши ҳалок бўлгани қайд қилинди», — деб маълум қилди бошқарма вакили.
Хабар қилинишича, Гранд-Анс ва Нипп департаментлари зилзиладан кучли талафот кўрган.
Ҳаитида шанба куни эрталаб содир бўлган зилзила кучи 7,2 баллга тенг бўлган. Кейинроқ 5,2 балли яна бир ер силкиниши қайд этилган.
Мавзуга оид
07:30
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Сурхондарёда сезилди
18:44 / 16.10.2024
Туркия шарқида яна кучли зилзила содир бўлди
15:52 / 09.09.2024
Марокашдаги зилзилага бир йил тўлди. Аҳоли ҳануз чодирларда яшаб, ҳукумат ваъда қилган ёрдамни кутмоқда
07:30 / 09.09.2024