Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон ТИВ республика афғонистонлик қочқинларни қабул қилиши тўғрисидаги хабарни рад этди
Ижтимоий тармоқларда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди билан республикада 2 минг нафар афғон қочқинларини жойлаштириш масаласини муҳокама қилгани ҳақида хабар тарқалган.
Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги республика афғонистонлик қочқинларни қабул қилишни режалаштиргани тўғрисидаги ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарни рад этди. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди билан телефон орқали мулоқотида республикада 2 минг нафар афғон қочқинларини жойлаштириш масаласини муҳокама қилгани ҳақида хабар тарқалганди.
«Бугунги кунда тарқалган хабар ҳақиқатга мос келмайди. Афғонистондаги вазият ҳар соатда ўзгармоқда, шу сабабли аниқ қарор ҳақида гапиришга ҳали эрта», деди Смадияров.
Якшанба куни Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Афғонистондаги Қозоғистон фуқаролари ва дипломатларининг хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўриш топшириғини берган.
ОАВда тарқалган хабарларга кўра, Афғонистон президенти Ашраф Ғани бир неча соат ичида ҳокимиятни толибларга топширади.
Мавзуга оид
20:26 / 25.06.2026
Тўқаев интернетдаги кўзбўямачилик ва «осон пул» маданиятини қоралади
19:57 / 24.06.2026
Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари телефон орқали мулоқот қилди
10:25 / 24.06.2026
Тўқаев ва ЕИ етакчилари ҳамкорликнинг янги босқичини бошлади
18:19 / 22.06.2026