Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Samsung янги букланувчи Galaxy Z Fold3 ва Z Flip3 смартфонларини тақдим этди ҳамда уларга олдиндан буюртма бериш имконияти ҳақида маълум қилди
Galaxy Z Fold3 ва Z Flip3 флагманлари билан бир қаторда янги ақлли соатлар ҳамда замонавий қулоқчинларни ҳам тақдим этди. Олдиндан буюртма бериш эвазига, қимматбаҳо совғаларни ҳам қўлга киритишлари мумкин.
Samsung компанияси бутун дунё бўйлаб фойдаланувчиларга ўзининг инновацион ечимларини тақдим этиб келмоқда. Galaxy Z Fold3 ва Z Flip3 флагманларини қуйидаги янги афзалликлар билан намойиш этди: мустаҳкам, сув ва чангдан ҳимояланган, замонавий дизайн, севимли фильм ва сериаллар, ўйинлар кўриш ва ўйнаш учун янги таассуротларни таъминлайди.
Galaxy Z Fold3: Максимал унумдорликни таъминловчи смартфон
Samsung Galaxy Z Fold3 – самарали иш ва ёрқин ўйин-кулги учун идеал қурилмани қидирадиганлар учун. Шунингдек, бу кучли, кўп тармоқли мослама, 7,6 дюймли Infinity Flex дисплей, асосий дисплейи 120 Гц янгилаш частотасига эга смартфондир.
Эндиликда Samsung Galaxy Z серияси Note технологиясига тегишли бўлган S pen перони қўллаб-қувватлайди. Инновациялардан яна бири – экран остида жойлашган камера. Асосий камералар (кенг бурчакли камера, телеобъектив ва асосий камера) 12 Мп аниқликка эга.
Z Fold3 смартфонида кенгайтирилган Flex режими функцияси бир вақтнинг ўзида кўпроқ функцияларни бажариш имконини беради. Масалан, видеоқўнғироқни қурилманинг юқори экранида қўшиб, пастки қисмдаги экранда параллел қайдлар қилиш мумкин.

Galaxy Z Flip3: функционаллик ва кўнгил очишнинг мукаммал мувозонати
Galaxy Z Flip3 флагманининг ихчам дизайни, камера ва тезкор равишда фойдаланиш мақсадида катталаштирилган ташқи экрани фойдаланувчиларни лол қолдириши тайин. Смартфон тўртта замонавий – қаймоқ, яшил, бинафша ва қора рангларда намойиш этилди.
Янгиланган ташқи экран аввалгиларидан тўрт баравар каттароқ бўлиб, 6,7 дюймли диагоналга эга Dynamic AMOLED 2X дисплейи, 120 Гц янгиланиш частотасига эга.
Камеранинг сўнгги хусусиятлари туфайли фойдаланувчилар эгилувчан Flex режимда ажойиб селфи қилишлари мумкин. Quick Shot функциясидан фойдаланган ҳолда эса тўғридан тўғри ташқи экранда тезкор фотосуратлар ва видеоларни тасвирга олишлари мумкин.

Ишонч ва чидамлиликни таъминлайди
Смартфонлар биринчи марта IPx8 стандартида сувдан муҳофаза қилинган, бу эса фойдаланувчиларга энди ёмғир ҳақида ташвишланмасликка имкон беради. Иккала қурилма ҳам янги алюминийдан ва Corning® Gorilla® Glass Victus™ шишадан ишланган бўлиб, тасодифий тирналишлардан ҳимоя қилинган.
Galaxy Buds2
Galaxy Buds2 – бу энг кичик ва енгил Samsung қулоқчинлари бўлиб, пластик қутиси IPx2 стандартига мувофиқ ҳимоя қилинган. Симсиз зарядланади, тўртта рангдан: қора, оқ, яшил ва бинафша рангларда намойиш этилди. Икки томонлама динамиклар аниқ, шовқинсиз юқори ноталар ва чуқур бассларни эшитиш имконини беради. Ташқи фоннинг 98 фоизгача бўлган шовқинини бартараф этиш функциясига эга. Шовқинни бартараф этиш тизими ёқилганда зарядсиз 5 соатгача, бу функция ўчирилганда 7,5 соатгача ишлайди.

Galaxy Watch4 ва Galaxy Watch4 Classic
Galaxy Watch4 серияси – бу соғлиқ учун зарур тўлиқ функциялар тўплами, бутунлай янги операцион тизим, фойдаланувчи интерфейси ва кучли процессорга эга смарт-соатлардир.
Galaxy Watch4 инқилобий Samsung биоактив сенсори билан жиҳозланган бўлиб, юқори ўлчовли аниқлиги ва ихчам дизайни билан ажралиб туради. Фойдаланувчиларнинг қон босимини аниқ ўлчаш учун битта чипдан фойдаланадиган янги 3-1 сенсори, қонда кислород миқдорини ўлчаш ва биринчи марта тананинг таркибини аниқлаш имконини берадиган смарт-соатдир.
Марказий процессор аввалгиларидан 20 фоизгача тезроқ ишлайди, хотира 50 фоизга ошди ва график процессор аввалги авлодга қараганда 10 баравар тезроқ ишлай олади. 450×450 пикселгача бўлган дисплей аниқлиги, 16 Гб хотира севимли иловалар, мусиқа ва фотосуратларингизни сақлашингизга имкон беради. Батарея қуввати автоном тарзда ишлаганда 40 соатгача етиши мумкин.
Янги флагманларга олдиндан буюртма бериш 2021 йилнинг 21 сентябригача давом этади (шу куни ҳам амалда). Олдиндан буюртма беришда тўлов миқдори 1 000 000 сўм бўлиб, буюртма берган фойдаланувчилар:
- Galaxy Z Fold3 учун Galaxy Watch3 смарт соати ва S pen перосига махсус ғилоф;
- Galaxy Z flip3 учун Galaxy Buds Live қулоқчинлари ва SmartTag трекерлари совға сифатида тақдим этилади;
Шунингдек, смартфонлар Samsung Care+ 1 йиллик экран ҳимоясига ҳам эга.
Смартфонларнинг сотувлари 2021 йилнинг 22 сентябридан бошланади.
Янги Galaxy Z серия ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун, шунингдек, олдиндан буюртма бериш шартлари ҳақида Samsung.uz расмий сайтига ташриф буюриб, билиб олишингиз мумкин.
Алоқа маркази рақами: 7799
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
12:24 / 18.01.2026
Galaxy S26 Ultra тезроқ зарядланади
11:25 / 14.01.2026
2025 йилда сотилган ҳар 5 смартфоннинг биттаси iPhone бўлди
21:49 / 12.01.2026
Apple 2025 йилда смартфонлар бозорида жаҳон етакчисига айланди
15:00 / 06.01.2026