Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қаршида «Нексия» пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган она-болани уриб юборди. 1 ёшга етмаган гўдак вафот этди
Қарши шаҳридаги кўчалардан бирида «Нексия» машинаси пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган она-болани уриб юборган. Оқибатда 1 ёшга тўлмаган гўдак вафот этган. Бу ҳақда Kun.uz’га Қарши шаҳар ЙҲХБ инспектори Аҳрор Усмонов хабар берди.
Маълум бўлишича, жорий йил 10 август куни Қарши шаҳар Мустақиллик кўчасида, давлат хизматлари агентлиги биноси рўпарасида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳайдовчи Ф.Э. бошқарувида бўлган «Нексия» машинаси пиёдалар йўлакчасидан аравачада бўлган боласи билан ўтаётган аёлни уриб юборган. Оқибатда, бола оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган.
Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳодиса юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:56
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026
Тошкентда Lacetti чироқ устунига бориб урилди
10:44 / 07.07.2026