Ўзбекистон | 09:41 / 17.08.2021
3721
2 дақиқада ўқилади

ИИБ муносабати: Маст ҳолда машина бошқарган фуқарони ИИБга олиб боришга яқинлари қаршилик кўрсатди 

"Некция" машинасини спиртли ичимлик ичиб бошқарган фуқарони ИИБ бўлимига олиб кетаётган инспекторга яқинлари қаршилик кўрсатган ва орада жанжал келиб чиққан. 

ИИБ матбуот хизматининг келтиришича, ҳайдови ёнида бўлган аёл ҳам жамоат тартибини бузиб, ИИБ ходимларини қонуний талабларига бўйсунмай фаол қаршилик кўрсатган. 

Бундан ташқари, инспектор ҳайдовчини 1-сонли ИИБ биносига олиб келаётган вақтда унинг ўғли ҳамда унинг таниши ИИБ ходимлари томонидан бошқариб кетилаётган "Некция-2" русумли автомашинани тўхташга мажбур қилиб, отасини олиб кетилаётганлиги учун ходимларга фаол қаршилик кўрсатган.

2021 йил 13 августъ куни Жиноят ишлари бўйича Поп туман суди томонидан фуқаронинг автотранспорт машинасини маст ҳолатда бошқарганлиги учун унга нисбатан 1 йил 6 ойга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этиш ва баъзавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Воқеада иштирок этган бошқа фуқаролар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183, 194-моддаси 1-қисмлари билан малакаланиб, уларнинг ҳар бирларига нисбатан баъзавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида 735.000 сўмдан жарима жазоси тайинланган.

Мавзуга оид