Сурхондарёда тез тиббий ёрдам машинаси ҳайдовчиси маст ҳолда чақирувга кетаётганда тўхтатилди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, тунда Анор туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари ҳаракат жараёнида шубҳа уйғотган Damas русумли тез тиббий ёрдам машинасини тўхтатган. Назорат текширувида унинг ҳайдовчиси маст ҳолда экани аниқланган.
Ҳайдовчининг спиртли ичимлик ичгани алкотестр қурилмасида тасдиқланган. У қурилмага нисбатан эътирози йўқлигини айтган.
“Чақирувга кетяпман. Тушликда озгина асаббузарлик бўлганди, шунинг учун 100 грамм ичгандим. Қилган ишимдан озгина пушаймонман”, деган ҳайдовчи.
Ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Шунингдек, ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига хабар берилиб, тегишли чора-тадбирлар амалга оширилган.











