Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда 21 ёшли маст ҳайдовчи 2 та машина билан тўқнашди
Ижтимоий тармоқларда тарқалган Андижон вилоятидаги йўл-транспорт ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди.
2025 йил 25 сентябр куни соат 23:20 ларда Балиқчи тумани "Марказ МФЙ" ҳудудидаги тартибга солинган чорраҳада йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.
2004 йилда туғилган ҳайдовчи А.Д. (ҳайдовчилик гувоҳномасига эга эмас) маст ҳолда ўзининг “Нексия-2” русумли транспорт воситасини “Чинобод - Балиқчи” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётиб, оралиқ масофа сақлай олмасдан, олдинда светофорнинг қизил ишорасида тўхтаб турган “Кобалт” ва “Нексия-3” русумли транспорт воситалари орқа қисмига бориб урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Ушбу ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ, транспорт воситалари техник шикастланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Балиқчи тумани ИИБ ЙҲХХ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, транспорт воситасини маст ҳолда бошқариш БҲМнинг 40 бараварида жарима солишга ҳамда транспорт воситасини 3 йилгача бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазоси белгиланган.
Мавзуга оид
09:26 / 01.05.2026
Андижонда ер савдосида гумонланган ҳоким ёрдамчиси ва маҳалла раиси қўлга олинди
17:00 / 28.04.2026
“Эгнидаги формасига ишониб қолибман” – Андижонда ЙХҲБ инспектори одамларни чув туширди
21:08 / 26.04.2026
Андижонда икки кишини катта пул эвазига ҳаж зиёратига юборишни ваъда қилган шахс ушланди
15:39 / 26.04.2026