Жамият | 21:22 / 17.08.2021
103670
1 дақиқада ўқилади

Қаршида бир гуруҳ шахслар спорт мураббийини ўлдириб кетди

Спорт мураббийи Элбек Раҳимовни қотилликдан олдин одамлар кўз ўнгида калтаклаб, машинага солиб олиб кетишган. 7 нафар гумондорга қарши жиноий иш очилди, 6 киши ушланди.

Бугун, 17 август куни Қарши шаҳрида бир гуруҳ шахслар одамлар кўз ўнгида спорт мураббийи Элбек Раҳимовни уриб, калтаклашган. Сўнг, машинага ўтқазиб, номаълум томонга олиб кетишган.

Kun.uz манбасига кўра, кейинроқ мураббийнинг жасади топилган.

Бош прокуратура матбуот хизматидан маълум қилишларича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Иш доирасида 7 нафар шахс гумонланувчи тариқасида жалб қилиниб, улардан 6 нафари процессуал тартибда ушланган.

Kun.uz манбасининг маълум қилишича, Элбек Раҳимовни уриб машинага тиқиб кетган шахслардан бири билан унинг ўзаро адовати бўлган.

Мавзуга оид