Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда фуқаронинг номига яширинча кредит олиб ўзлаштириб юборган банк ходими ушланди
Қашқадарё вилояти Миришкор туманида фуқаронинг номига унга билдирмасдан яширинча кредит олиб, ўзлаштириб юборган банк ходими ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 19 август куни Миришкор тумани Миробод маҳалласида яшовчи фуқаро Х.Ж 2019 йил 26 июн куни АТ «Халқ банки» Миришкор филиали ходими И.Ш.га кредит олиш масаласи бўйича мурожаат қилган. Банк ходими унга кредит бериш учун ресурс йўқлигини билдирган ва кредит олиши учун Х.Ж.дан банк бошлиғи номига ёзилган ариза, кредит олишга асос бўладиган барча ҳужжатларни расмийлаштириб олиб қолган.
Мазкур иш бўйича суриштирувда И.Ш. Х.Ж. тақдим этган ҳужжатлар асосида фирибгарлик йўли билан унинг номига 17 миллион сўм кредит олиб, ўзининг эҳтиёжи учун ишлатиб юборгани аниқланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Миришкор туман ИИБ тергов бўлими томонидан И.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026