Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон мамлакатга афғонистонлик қочқинлар киргани тўғрисидаги хабарни рад этди
Қайд этилишича, Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегарада хавфсизликни таъминлаш мақсадида вақтинчалик чегара постлари ўрнатилган.
Қирғизистон чегара хизмати мамлакатга афғонистонлик қочқинлар киргани тўғрисидаги хабарни рад этди.
«Қирғизистонга Афғонистондан қочқинлар киргани ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумот нотўғри. Қирғизистон Афғонистон билан умумий чегарага эга эмас», — дейилади мамлакат чегара хизмати хабарида.
Қайд этилишича, чегара хизмати Афғонистонда юз бераётган воқеалар ва Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистон билан чегарадош ҳудудлардаги вазиятни диққат билан кузатмоқда.
Хабар қилинишича, Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегарада хавфсизликни таъминлаш мақсадида вақтинчалик чегара постлари ўрнатилган.
Мавзуга оид
10:14 / 24.06.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара ҳудудларни ўзаро алмашди
18:20 / 23.06.2026
Қирғизистон ва Ўзбекистон қишлоқларини алмашди
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026