Ўзбекистон | 20:28 / 21.08.2021
10573
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда «Спутник V» вакцинаси ишлаб чиқарилишига рухсат берилди

Ўзбекистонда «Спутник V» вакцинаси 2021 йил февралда рўйхатга олинган.

Ўзбекистон ҳукумати Jurabek Laboratories корхонасида «Спутник V» коронавирусга қарши вакцинаси ишлаб чиқарилишига рухсат берди.

Ҳукумат қарорида айтилишича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Jurabek Laboratories компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган ZF-UZ-VAC2001 ва «Спутник V» вакциналарини давлат рўйхатидан ўтказишга рухсат бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

Июль охирида Россия тўғридан тўғри инвестициялар фонди Jurabek Laboratories корхонасида «Спутник V» вакцинасининг дастлабки партияси ишлаб чиқарилгани ҳақида хабар қилганди.

Ўзбекистонда «Спутник V» вакцинаси 2021 йил февралда рўйхатга олинганди.

Бугунги кунга қадар «Спутник V» 69 мамлакатда рўйхатдан ўтказилган.

Мавзуга оид