Ўзбекистон | 17:39 / 31.07.2021
13036
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда "Спутник V" вакцинасининг дастлабки партияси ишлаб чиқарилди

Ўзбекистонда "Спутник V" вакцинаси 2021 йил февралда рўйхатга олинганди.

Фото: jurabek.uz

Ўзбекистонда Jurabek Laboratories корхонасида коронавирусга қарши "Спутник V" вакцинасининг дастлабки партияси ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда Россия тўғридан тўғри инвестициялар фондига (РТИФ) таяниб ТАСС хабар берди.

"РТИФ ва Ўзбекистоннинг етакчи фармацевтика ишлаб чиқарувчиларидан бири - Jurabek Laboratories – Россиянинг коронавирусга қарши "Спутник V" вакцинасининг илк партияси ишлаб чиқарилганини маълум қилади. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган препаратдан мамлакатда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш дастурида фойдаланилади", - дейилади фонд хабарида.

Ўзбекистонда "Спутник V" вакцинаси 2021 йил февралда рўйхатга олинганди.

Бугунги кунга қадар "Спутник V" 69 мамлакатда рўйхатдан ўтказилган. 

Аввалроқ Ўзбекистонга АҚШдан 3 млн доза Moderna вакцинаси келтирилгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид