Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Спутник V" вакцинаси билан эмланганлар Украинага киритилмаслиги маълум қилинди
Таъкидланишича, фақат Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Украина тан олган вакциналаргина мамлакатга кириш имкониятини беради.
Украина Россиянинг "Спутник V" вакцинаси билан эмланганлиги тўғрисидаги ҳужжатга эга бўлган шахсларни мамлакатга киритмайди, чунки бу вакцина Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Украина томонидан тан олинмаган. Бу ҳақда "Бориспол-1" чегара хизмати бўлими бошлиғи ўринбосари Валентин Мелникка таяниб Интерфакс хабар берди.
"Спутник" вакцинаси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тан олинмаган, шунинг учун биз ҳам уни қабул қилмаймиз. Фақат Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва биз тан олган вакциналаргина Украинага кириш имкониятини беради", - деди Мелник.
Унинг сўзларига кўра, агар хориж фуқароси "Спутник" билан эмланган бўлса ва манфий ПЗР тестга эга бўлмаса, Украинага киритилмайди. Украина фуқаролари эса изоляцияга жўнатилади.
Мелникнинг қайд этишича, агар бундай йўловчилар трансфер орқали бошқа мамлакатларга учаётган бўлса, улар паспорт назоратидан ўтмайди ва автоматик равишда трансфер ҳудудига кўтарилади ҳамда Украинадан учиб кетади.
Украина соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, "Спутник V" вакцинаси билан тўлиқ эмланганлик мамлакатга кириш учун асос бўла олмайди.
Мавзуга оид
20:40 / 13.02.2026
Мерц: Уруш Россия иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан ҳолдан тойгандагина тугайди
16:48 / 13.02.2026
ИИВ: уруш бошланганидан бери Германияга Украинадан 1,2 млн қочқин келди
13:31 / 13.02.2026
Лондон Украинага 1000 та Британия ракетасини тақдим этади
11:33 / 13.02.2026