Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга цемент импорти ҳажми ошди
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июль ойларида хориждан Ўзбекистонга қиймати 85 млн АҚШ долларига тенг бўлган 1,7 млн тонна цемент импорт қилинган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 674 минг тоннага кўп.
2021 йилнинг 7 ойида Ўзбекистон цемент импорт қилган асосий давлатлар қуйидагича:
Қозоғистон – 818,8 минг тонна;
Қирғизистон – 437,1 минг тонна;
Тожикистон – 391,5 минг тонна;
Эрон – 44,8 минг тонна;
Туркманистон – 16,4 минг тонна.
Қўмита маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июль ойларида хориждан энг кўп цемент импорт қилган ҳудудлар қуйидагича:
Тошкент шаҳри – 853,4 минг тонна;
Фарғона вилояти – 309,9 минг тонна;
Андижон вилояти – 253,4 минг тонна;
Наманган вилояти – 96,5 минг тонна;
Сурхондарё вилояти – 63,4 минг тонна;
Тошкент вилояти – 60,0 минг тонна.
Мавзуга оид
15:21 / 12.01.2026
15 мингдан ортиқ ўзбекистонлик АҚШга борди — сафарлар мақсади бўйича тақсимот
14:36 / 12.01.2026
Олий таълим хизматлари таълим бозорининг деярли ярмини эгаллади
13:49 / 12.01.2026
Қозоғистонда ноқонуний импорт канали фош этилди: амалдор ва фуқаро қамоққа олинди
13:46 / 12.01.2026