Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аҳмад Масъуд Панжшерни толибларга топширишдан бош тортди
Афғонистоннинг Панжшер вилояти “Толибон”га топширилмайди. Бу ҳақда вилоятдаги қаршилик кучлари етакчиси Аҳмад Масъуд маълум қилди. Аввалроқ толиблар қаршилик кучларига вилоятни топшириш ва таслим бўлиш учун 4 соат вақт берганди.
Масъуднинг айтишича, вилоят аҳолиси толибларга қаршилик кўрсатишга тайёр.
“Панжшер “Толибон”га топширилмайди. Агар улар Панжшер устидан назорат ўрнатмоқчи бўлсалар, биз қаршилик кўрсатишга тайёрмиз. Биз собиқ иттифоққа қарши тура олганмиз, толибларга ҳам қаршилик кўрсата оламиз”, деб айтган Масъуд Al Arabiya English телеканалига берган интервьюсида.
Унинг айтишича, толиблар қаршилик отрядлари билан музокаралардан бош тортди. “Толибон” урушга якун ясаш учун мулоқот қилишдан бош тортди. Биз Афғонистонда урушни тугатмоқчимиз ва мулоқотга интилмоқдамиз. “Толибон” ўзини шундай тутишда давом этса, узоқ қололмайди”, деб қўшимча қилган қаршилик етакчиси.
Масъуд Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатилиши учун отаси - толибларга қарши 1990-йилларда курашган “Шимолий альянс” раҳбари Аҳмад Шоҳ Масъуднинг ўлдирилиши учун толибларни кечиришга ҳам тайёрлигини айтган. У толиблар мулоқотдан бош тортса, уруш “муқаррар” бўлишини таъкидлаб ўтган.
Масъуд аввалроқ толиблар билан инклюзив ҳукумат шакллантиришга тайёрлигини айтганди.
Мавзуга оид
16:06 / 01.11.2021
Афғонистон қаршилик фронти раҳбари Аҳмад Масъуд Тожикистондалиги маълум қилинди
15:21 / 06.10.2021
Панжшерда толиблар ва қаршилик кучлари ўртасида тўқнашувлар юз берди
19:00 / 11.09.2021
Толиблар Панжшердаги жангларда Покистон ҳарбийлари қатнашмаганини билдирди
19:37 / 08.09.2021