Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистон қаршилик фронти раҳбари Аҳмад Масъуд Тожикистондалиги маълум қилинди
29 октябр куни Тожикистон ОАВ Душанбада Афғонистон миллий қаршилик фронти офиси очилиши, ҳозирда офис биносида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани ҳақида хабар берганди. Мамлакат ташқи ишлар вазирлиги бу борада маълумотга эга эмаслигини маълум қилди.
“Толибон”га қарши курашаётган Афғонистон миллий қаршилик фронти етакчиси Аҳмад Масъуд ҳозирда Тожикистонда. Бу ҳақда фронт вакили Кабир Восиқ маълум қилди.
“Ҳозирда Аҳмад Масъуд Тожикистонда бўлиб турибди, баъзан Афғонистонга ўтиб, мамлакатнинг турли ҳудудларидаги қаршилик отрядлари билан учрашувлар ўтказмоқда”, – деди у.
Восиқнинг сўзларига кўра, Масъуд “Толибон”га қарши курашда бошқа мамлакатларнинг қўллаб-қувватловига эришишга уринмоқда.
“Масъуд минтақа мамлакатлари ва халқаро ҳамжамиятни толибларга қарши курашиш зарурлигига ишонтиришга ҳаракат қилмоқда. У эътиборни тортиш ва қўллаб-қувватловга эришиш учун турли мамлакатларга бормоқда”, – деди у.
29 октябр куни Тожикистон ОАВ Душанбада Афғонистон миллий қаршилик фронти офиси очилиши, ҳозирда офис биносида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани ҳақида хабар берганди. Мамлакат ташқи ишлар вазирлиги бу борада маълумотга эга эмаслигини маълум қилди.
Мавзуга оид
09:06 / 03.06.2026
Ўзбекистон Афғонистонга қишлоқ хўжалиги уруғликларини беғараз етказиб берди
09:00 / 03.06.2026
“Толибон” ва Россия: ҳарбий яқинлашув нимани англатади?
21:38 / 27.05.2026
Россия ва «Толибон» ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича келишувга эришди
18:25 / 25.05.2026