Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германиянинг Тошкентдаги элчихонаси виза беришни вақтинча тўхтатди
Германиянинг Тошкентдаги элчихонаси виза бўлими номаълум вақтга ёпилади. Элчихона буни “ташқи сиёсатдаги махсус вазият” билан изоҳлади.
Германиянинг Тошкентдаги элчихонасида, айниқса, виза олиш учун тайинланган учрашувлар бекор қилинган.
Янги визага ёзилиш вақтлари ҳақида ҳамда виза олиш учун учрашувлар ҳақида керакли вақтда хабар берилиши маълум қилинди.
“Сўровномаларингизни юбормаслигингизни илтимос қиламиз. Бу борадаги саволлар ҳозирча жавобсиз қолади. Тушунганингиз учун раҳмат”, – дейилади элчихона расмий релизида.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Германия Афғонистондан ўз фуқаролари ва бошқа европаликларни фаол эвакуация қилмоқда. Бунда Тошкент аэропортининг маҳаллий терминалидан фойдаланилмоқда.
Мавзуга оид
09:56 / 21.03.2026
Германия Украинага қурол-яроғ экспортини соддалаштирди
13:05 / 19.03.2026
Мерц: Европа Украина бўйича музокараларда иштирок этиши керак
12:16 / 19.03.2026
Вадефул Эрон билан уруш туфайли глобал инқироздан хавотирда
16:22 / 18.03.2026