5 минг ва 10 минг сўмлик пуллар янгиланишининг сабаби айтилди
26 августдан бошлаб Ўзбекистонда янги кўринишдаги 5 000 ва 10 000 сўмликлар муомалага чиқарилади. Нега пуллар янги кўринишда чиқарилмоқда? Марказий банк масъули жавоб берди.
Марказий банк ходими Зафар Aсадовга кўра, янги кўринишдаги банкнотларни чиқаришга “Давлат белгиси” ДУКда модернизация ишлари амалга оширилгач пулларда замонавий ҳимоя элементларини қўллаш сабаб бўлган. Шунингдек, барча банкнотларда Буюк ипак йўли ва мамлакат тарихи мавзусини мужассамлаштириш мақсад қилинган.
“Марказий банк томонидан 2021 йил 26 августдан янги кўринишдаги 5 000 ва 10 000 сўмлик банкнотлар муомалага чиқарилади. Жаҳон амалиётида банкнотларни босиш технологиялари доимо янгиланиб бормоқда. Ўзбекистоннинг банкнот ва тангалари бошқа давлатлардан фарқли равишда ўзимизда, яъни Марказий банк тасарруфидаги “Давлат белгиси” ДУК томонидан тайёрланади.
Бугунги кунда “Давлат белгиси” ДУКда модернизация ишлари амалга оширилгани учун банкноталаримизда замонавий ҳимоя элементларини қўллаш ва ҳар хил форматларда рақамлаш ҳамда лаклаш имконияти яратилди. Жаҳон амалиётида ҳар бир мамлакатда банкнотларнинг тасвирлари ягона мавзу атрофида мужассамлашган бўлиб, худди шу каби бизнинг банкнотларимиз дизайнини ҳам ягона мавзу атрофида бирлаштириш мақсад қилинган. Бу мавзу Буюк ипак йўли ва мамлакатимизнинг қадимий тарихига қаратилган. Жумладан, жорий йилнинг июн ойидан муомалага чиқарилган 2 000 ва 20 000 сўмлик банкнотлар ва чиқиши режалаштирилаётган 5 000 ва 10 000 сўмлик банкнотлар мавзуси Буюк ипак йўли мамлакатимиз тарихига бағишланган”, – дейди МБ масъули.
Янги банкнотлар ҳажми олдинги кўринишдаги банкнотларга нисбатан ихчамлаштирилган. Бундан ташқари, янги банкнотларда кўриш қобилияти паст бўлган инсонлар учун банкнотларнинг номинал қийматини аниқлаш имконини берувчи махсус элементлар киритилган.
Шунингдек, Зафар Aсадовнинг таъкидлашича эски банкнотлар табиий равишда муомаладан чиқарилади.
“2013 йилда муомалага чиқарилган банкнотлар янги кўринишдаги банкотлар билан бир қаторда параллел равишда муомалада бўлади. Эски банкнотлар тўлов қобилиятини йўқотмайди, табиий йўл билан муомаладан қайтариб олинади. Келгусида фақат янги банкнотлар муомалага чиқарилади. Эски пуллар муомалада юриши ва аҳоли томонидан ҳисоб-китобда фойдаланилиши сабабли янги пуллар муомалага чиқарилиши ҳеч қандай қўшимча харажатни талаб этмайди”, – дейди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Янги кўринишдаги 5000 сўм ва 10 000 сўмлик банкнотлар дизайни эълон қилинганди.
Мавзуга оид
11:56 / 11.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти Марказий банклари кенгаши ташкил этилади
18:34 / 08.11.2024
Марказий банк 7 та банк ва 2 та микромолия ташкилотини жаримага тортди
23:10 / 07.11.2024
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 43 млрд доллардан ошди
11:23 / 01.11.2024