Жаҳон | 09:00 / 23.08.2021
7770
2 дақиқада ўқилади

Австрия Афғонистондан қочқинларни қабул қилишни тўхтатишини айтди

Фото: Global Look Press

Австрия канцлери Себастьян Курц Puls 24 телеканали эфирида ўз мамлакати Афғонистондан қочқинларни бошқа қабул қила олмаслигини айтди. 

“Мен кўнгилли равишда кўпроқ одамларни қабул қилишга қаршиман. Мен канцлер эканман, бу юз бермайди”, деб айтган Курц.

Унинг таъкидлашича, Австрия бугунги кунга келиб 40 мингдан кўпроқ афғонни қабул қилган ва шу тариқа Кобулдаги вазиятга кўмак кўрсатиб, “номутаносиб равишда ҳаддан ташқари катта ҳисса” қўшган.

Австрия етакчисининг айтишича, Европада афғон қочқинларини фақатгина бир давлат – Швеция Австриядан кўра кўпроқ қабул қилган.

Курц Австрия афғон аёлларига ёрдам бериш учун имкони бор ишни қилиши кераклигини айтди.

“Аёллар ва аҳолининг хавфсизлигига келсак, биз бу борада катта жавобгарликка эгамиз”, деб қўшимча қилган Курц.

16 августда БМТ Хавфсизлик кенгаши Афғонистондаги жанговар ҳаракатларнинг дарҳол тўхтатилиши ва янги инклюзив ҳукумат ташкил этилишини талаб қилган. Ўша куни БМТ бош котиби Антониу Гутерриш барча давлатларни афғон қочқинларини қабул қилишга ва уларни депортация қилмасликка чақирган.

Мавзуга оид