Жаҳон | 20:47 / 24.08.2021
4509
1 дақиқада ўқилади

Толиблар ҳаракатнинг сиёсий етакчиси МРБ раҳбари билан учрашгани тўғрисидаги хабарни рад этишди

Аввалроқ The Washington Post газетаси МРБ директори Кобулда толиблар сиёсий етакчиси билан яширинча учрашгани ҳақида хабар берганди.

Уилям Бернс / Фото: Reuters

“Толибон” ҳаракати вакили Забиҳулла Мужоҳид Кобулда толибларнинг сиёсий етакчиси Абдуғани Биродар АҚШ Марказий разведка бюроси директори Уилям Бернс билан учрашгани тўғрисидаги хабарни рад этди.

“Менда бундай учрашув бўлиб ўтгани ҳақида маълумот йўқ”, - дея Мужоҳиднинг сўзларидан иқтибос келтирган 1TV телеканали.

Аввалроқ The Washington Post газетаси МРБ директори Кобулда яширинча толиблар сиёсий етакчиси билан учрашгани ҳақида хабар берганди.

Хабарда айтилишича, Байден МРБ директорини толиблар етакчиси билан музокара ўтказиш учун юборган. Душанба куни ўтказилган “олий даражадаги учрашув”да катта эҳтимол билан АҚШ ва иттифоқчилари фуқароларининг эвакуация қилиниши билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид