Ўзбекистон | 11:46 / 26.08.2021
9267
1 дақиқада ўқилади

30 августдан Тошкент метросининг барча йўналишлари соат 05:00 дан 00:00 гача ишлайди

Жорий йилнинг 30 август кунидан бошлаб Тошкент метрополитенининг барча йўналишлари соат 05:00 дан 00:00 гача ишлайди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” маълум қилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллик байрамини нишонлашга тайёргарлик кўриш муносабати билан, жорий йилнинг 30 августидан бошлаб поездлар қатнови бўйича янги жадвал жорий этилади. 

Бунда:

  • “Чилонзор” ва “Сергели” йўналишларида эрталабки соат 07:30 дан 09:00 гача поездлар оралиғи 3 дақиқани ташкил этади ва кечки соат 16:30 дан 19:00 гача 4 дақиқа оралиғи билан ҳаракатланади;
  • “Ўзбекистон” йўналишида эрталабки соат 07:30 дан 09:00 гача поездлар оралиғи 4 дақиқани ташкил этади ва кечки соат 16:30 дан 19:00 гача 5 дақиқа оралиғи билан ҳаракатланади;
  • “Юнусобод” йўналишида эрталаб соат 07:30 дан 09:00 гача 6 дақиқа оралиғи билан ҳаракатланади ва 16:30 дан 19:30 гача поездлар қатнови ҳар 7-дақиқада ташкил этилади.

Шунингдек, жорий йилнинг 30 августидан бошлаб Тошкент метрополитенининг барча линиялари соат 05:00 дан 00:00 гача ишлайди. Бугунги кунга қадар, Юнусобод” ва Ҳалқа ерусти йўналишлари соат 06:00 дан 23:00 гача ишлаган.

Мавзуга оид