Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 08:05 / 26.08.2021
1801
1 дақиқада ўқилади
Бугун Ўзбекистонда кам булутли, иссиқ об-ҳаво сақланиб туради
Бугун кундуз куни Ўзбекистонда кам булутли, иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат шимолий ҳудудларда ҳаво бироз булутли бўлиши кутилмоқда ва баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
“Ўзгидромет” хабарига кўра, ҳароратнинг максимал қийматлари 33-38 даража иссиқ атрофида бўлиши сақланиб туради.
Пойтахтда ҳаво кам булутли бўлади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 35-37 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 23-28 даража иссиқ бўлади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш