Ўзбекистон | 18:56 / 27.08.2021
5723
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада ҳамширага нисбатан зўравонлик ишлатилди. Прокуратура ҳолат юзасидан изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда  Ўзбекистон туманидаги туғуруқхонада ҳамширани сочидан судраб, ташқарига олиб чиқишга уринаётган шахс ҳақида видео тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилояти прокуратураси маълум қилишича, Ўзбекистон туманида яшовчи С.С. 27 август куни туман Марказий шифохонаси туғуруқхона бўлимига келиб, келинининг чақалоғи туғуруқ вақтида вафот этганлигини эшитиб, ушбу ҳолатга шифокорлар айбдор деб ҳисоблаб, мазкур бўлимда шифокор бўлиб ишловчи, А.Ю.ни сочидан тортиб, унга тан жароҳати етказган. 

Бош прокуратура ахборот хизматининг таъкидлашича, видеоёзувдаги ҳолат юзасидан Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани ИИБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид