Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Икки кун кутиб, қабулига кира олмаганмиз». Президент «Навоийазот» фаолиятида юз берган ҳолатлар ҳақида гапирди
Шавкат Мирзиёевнинг Навоий вилоятига ташрифи доирасида “Навоийазот” акциядорлик жамиятида ҳудуд фаоллари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент заводнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида тутган ўрни ҳақида гапирар экан, ўзининг ҳокимлик пайтида олиб борган фаолиятида дуч келган муаммолар ҳақида гапирди.
“Август ойида ўғит беришнинг ўзи хиёнат ҳисобланади. Лекин бир килограмм ҳам азот йўқ. Ҳаммаси белгиланган тартибда, пул ҳам ўтказилган, лекин ўғит йўқ.
Мен Зоминда туғилганман, биз томонда тандирни яхши қилишади. Тандир, уч-тўрт раҳбарларни ёнимга олиб, “Навоийазот” директорининг қабулига бордик. Қабулхонасига зўрға кирсак, у ерда раҳматли Ерниёзов (Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг раиси Муса Ерниёзов - таҳ.) ўтирибди. Келганига икки кун бўлган, лекин ҳали ҳам раҳбар қабулига кира олмаган. Котибага Қорақалпоғистон раҳбари ва Самарқанд вилояти ҳокими келдик. Бизни қабул қилсин, бўлмаса ўзим кираман десам: “Кечирасиз, раҳбар орқа эшикдан чиқиб кетганига бир соат бўлди”, деганди.
Мени тақдирим, армонларим бу завод. Ўз бошимдан ўтгани учун, бу завод фаолияти яхшиланиши кераклиги учун қайғураман. Ерга керак, қишлоқ хўжалигига керак бу завод”, деди президент.
Мавзуга оид
12:24 / 21.02.2026
ДХХ ва ИИБ тезкор тадбири: 5,6 мм калибрли патронлар аниқланди
10:04 / 17.02.2026
Навоийда 2026 йилда 16 та маҳаллада шаҳар муҳити яратилади
16:57 / 28.01.2026
Навоийда олтин қазиш фаолияти билан ноқонуний шуғулланиб келган гуруҳ ушланди
14:16 / 24.01.2026