Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Толиблар тиббиёт муассасаларида ишлайдиган аёлларни ишга қайтишга чақирди
Аввалроқ Мужоҳид келажакда аёллар ўзларининг кундалик юмушларига қайтишлари мумкинлигини айтганди.
Фото: AP Photo/Rahmat Gul
Афғонистонда ҳокимиятни эгаллаган “Толибон” ҳаракати мамлакат тиббиёт муассасаларида ишлайдиган барча аёлларни ўз иш жойларига қайтишга чақирди. Бу борадаги баёнот ҳаракат вакили Забиҳулла Мужоҳиднинг Twitter саҳифасида эълон қилинди.
“Афғонистон ислом амирлиги жамоат соғлиғини сақлаш вазирлиги барча аёлларни – маъмурий марказлар ва вилоятлардаги тиббиёт муассасалари ходимларини ўз вазифаларини бажаришга чақиради. Уларга ислом амирлиги томонидан ҳеч қандай тўсқинлик бўлмайди”, – дейилади баёнотда.
18 август куни ЖССТ бош директори Афғонистонда соғлиқни сақлаш хизматини ўз фаолиятини давом эттиришга чақирганди.
Аввалроқ Мужоҳид келажакда аёллар ўзларининг кундалик юмушларига қайтишлари мумкинлигини айтганди. Унинг сўзларига кўра, толиблар аёлларни уйда ўтиришга ва юзларини тўлиқ ёпиб юришга мажбурлашлари борасидаги хавотирлар асоссиз.
У шунингдек, аёлларнинг омма олдида эркак қариндош билан юриши тўғрисидаги талаб нотўғри талқин қилинганини билдирганди.
“Агар улар мактаб, офис, университет ёки шифохонага борадиган бўлса, ёнида маҳрам бўлиши шарт эмас”, – деганди Мужоҳид
Мавзуга оид
17:02 / 27.02.2026
Покистон толиблар ҳукумати билан «очиқ уруш» бошланганини эълон қилди
11:21 / 27.02.2026
Германия 20 нафар Афғонистон фуқаросини депортация қилди
16:41 / 22.02.2026
Покистон Афғонистон бўйлаб зарбалар йўллади
18:35 / 18.01.2026