Акушерга зўрлик қилган собиқ ички ишлар ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Зўравон қўлга олинган.
Ижтимоий тармоқларда эркак кишининг Ўзбекистон тумани тиббиёт бирлашмасининг туғуруқхона бўлими акушер-гинекологининг сочидан тортиб судрагани акс этган лавҳа ортидан Фарғона вилояти ИИБ томонидан расмий муносабат билдирилди.
Билдирилишича, Ўзбекистон тумани тиббиёт бирлашмасининг туғуруқ бўлимида келини М.С. дунёга келтирган ўғил чақалоқнинг 27-август куни вафот этганлигидан хабар топган қайнота С.С. туғуруқ бўлимида ишловчи акушер-гинеколог Ю.А.нинг сочидан тортиб, уриб-дўппослаб, ходимга тан жароҳати етказган.
Ҳолат юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув натижасига кўра, С.С.га нисбатан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.
Мазкур жиноят иши бўйича ҳозирда Фарғона вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қайд этилишича, фуқаро С.С. муқаддам ички ишлар органларида хизмат қилиб, сурункали равишда хизмат интизомини бузиб, ички ишлар органлари ходимларига номуносиб хатти-ҳаракатлар содир этганлиги учун, салбий сабабларга кўра, 2002 йилда ички ишлар органларидан бўшатилган.
Жиноят ишининг тергови Фарғона вилояти прокурори ҳамда Ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан назоратга олинган.
Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги зўравоннинг собиқ ички ишлар ходими эканини маълум қилганди.
Мавзуга оид
18:33 / 26.11.2024
“Жудаям мураккаб савол” — Қўчқоров тиббиёт ходимларининг маоши ҳақида
17:21 / 07.11.2024
Фарғонада тўрт киши овқатдан заҳарланди
10:38 / 29.09.2024
«Барча эришганларимиз китоб ортидан» – китоб ўқиб Spark ютган ёш оила
09:47 / 12.11.2023