Ўзбекистон | 07:59 / 28.08.2021
6307
1 дақиқада ўқилади

1100 га яқин оилавий корхонадан 1,5 млрд сўм асоссиз даромад олинган

АОКАда Монополияга қарши курашиш қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Манзура Ҳасанова иштирокида ўтказилган брифингда ҳал этилган мурожаатлар таҳлил қилинди.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг 1-ярим йиллигида 376та жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари (шундан 295та юридик ҳамда 81та жисмоний шахслар) кўриб чиқилиб, жами 7 млрд 600 млн сўм маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Бундан ташқари, 2020 йил ҳамда 2021 йилнинг 6 ойи давомида оилавий корхоналарга электр ва иссиқлик энергияси, табиий газ ва ичимлик суви (канализация) тарифларининг тўғри қўлланилиши юзасидан ўрганишлар ўтказилди.

Таъкидланишича, белгиланган тарифларнинг нотўғри қўлланилиши натижасида 2020 йил ва 2021 йилнинг 6 ойи давомида республика бўйича 1100 га яқин оилавий корхоналардан 1 миллиард 503 миллион сўм, шу жумладан табиий газ бўйича 50та оилавий корхонадан 272 миллион 900 минг сўм, электр энергияси бўйича 915та оилавий корхонадан 1 миллиард 204 миллион сўм, сув таъминоти бўйича 134та оилавий корхонадан 26,5 млн сўм асоссиз даромад олингани ҳолатлари аниқланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид