Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Токиода яна бир пара-дзюдочи совриндор бўлди, бир енгил атлетикачига бронза учун 1 см етмади
Пара-дзюдочи Шариф Халилов – Паралимпия ўйинларининг икки карра совриндори бўлди.
Пара дзюдо бўйича эркаклар ўртасида -100 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Шариф Халилов Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларининг бронза медали учун бразилиялик Антонио да Силвага қарши гиламга чиқди.
Golden score’га қадар давом этган баҳсда Халилов «иппон» баҳоси билан рақибини мағлубиятга учратди ва бронза медалга сазовор бўлди.
Шариф Халилов 2012 йил Лондонда бўлиб ўтган Паралимпия ўйинларида кумуш медалга сазовор бўлган эди.
Ўзбекистонлик яна бир дзюдочи, +100 кг вазн тоифаси вакили Ширин Шарипов ҳам бронза учун курашга ўтганди. Аммо у ўтиш баҳсида рақибга нисбатан тақиқланган ҳаракат ишлатгани учун дисквалификацияга учради ва бронзани Озарбойжон вакили Илҳом Закиев курашсиз қўлга киритадиган бўлди.
Бугунги баҳсларда Ўзбекистоннинг бошқа вакиллари ҳам муваффақиятсизликка учради: 50 м масофага эркин усулда сузишда финалга чиққан Илҳом Асланов бу сафар тўртинчи ўринни эгаллади (у Паралимпиянинг биринчи кунида 100 метрга баттерфляй усулида сузишда финалда учинчи ўринни эгаллаб, Ўзбекистонга илк медални олиб келганди), аёллар ўртасида узунликка сакраш бўйича финал баҳсларида (T12 класси) 5,32 м натижа билан тўртинчи ўринни эгаллади (учинчи ўринни эгаллаган жазоирлик Линда Ҳамри ундан 1 см юқорироқ натижа қайд этди), узунликка сакраш бўйича финалда (T37 класси) қатнашган Сабина Суханова эса 4,29 м натижа билан бешинчи ўринни эгаллади.
Эндиликда Ўзбекистон 12та медал (4та олтин, 4та кумуш ва 4та бронза) билан умумий рейтингда 13-ўринда жой эгаллаб турибди.
Мавзуга оид
11:30 / 18.02.2026
Россия ва Беларус паралимпиячилари ўз мамлакатлари байроғи остида иштирок этади
16:18 / 30.08.2024
Паралимпия ўйинлари. Асила Мирзаёрова олтин медални қўлга киритди
17:48 / 03.09.2021
Паралимпия. Сафия Бурхонова Ўзбекистонга еттинчи олтин медални тақдим этди
17:23 / 02.09.2021