Спорт | 17:48 / 03.09.2021
15408
1 дақиқада ўқилади

Паралимпия. Сафия Бурхонова Ўзбекистонга еттинчи олтин медални тақдим этди

Сафия Бурхонова пара-енгил атлетиканинг F12 классида аёллар ўртасида ядро улоқтириш бўйича олтин медални қўлга киритди.

Бурхонова 14.78 метр натижа қайд этди ва биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўрин италиялик Ассунта Легнатега (14.62) насиб этган бўлса, мексикалик Ребека Альварес (13.72) кучли учликка якун ясаб берди.

Маълумот учун, Сафия Бурхонова 2016 йили Рио-де-Жанейрода ўтган Паралимпия ўйинларида кумуш медалини қўлга киритганди.

Бугунги баҳсларда пара-каноечи Азизбек Абдулҳабибов (KL2 класси) 200 м масофага пойгада маррага саккизинчи бўлиб етиб келди.

Пара-енгил атлетикачи Темурбек Ғиёсов (T44 класси) баландликка сакраш бўйича мусобақада 1,88 м натижа билан олтинчи ўринни эгаллади.

Яна бир пара-енгил атлетикачи, F57 тоифасидаги беллашувларда қатнашган Ёрқин Одилов 11,71 м кўрсаткич билан тўққизинчи ўринни эгаллади.

Шу тариқа Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 17тага етди: 7та олтин, 4та кумуш ва 6та бронза. Ўзбекистон умумий рейтингда медал олган 84 мамлакат орасида 17-ўринда бормоқда. Етакчилар Хитой (85-53-46), Буюк Британия (37-34-40) ва АҚШ (34-34-24).

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти