Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бокс бўйича Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси Осиё чемпионатида 1-ўринни эгаллади
Дубайда бокс бўйича ўсмирлар ўртасидаги осиё чемпионати бўлиб ўтди. Ўзбекистон миллий жамоаси умумжамоа ҳисобида 22та медаль билан ўз тарихида илк бор 1-ўринни қўлга киритди. Йигитлар жамоаси 6та олтин, 4та кумуш ва 1та бронза, қизлар жамоаси эса 3та олтин, 3та кумуш, 5та бронзага сазовор бўлди.
29 август куни мусобақа доирасида ўсмирлар ўртасида финал баҳслари ташкил этилди. Чемпионатнинг ўсмирлар ўртасидаги жанглари якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари биринчи бўлишди.
Жамоа мусобақада 6та олтин, 4та кумуш ва 1та бронза медалига сазовор бўлишди.

Терма жамоа сафида қуйидаги боксчилар совриндор бўлишди:
Олтин:
-50 кг: Ҳожиакбар Маҳмудов
-60 кг: Жавоҳир Умматалиев
-63 кг: Лазизбек Тўлқинов
-66 кг: Фазлиддин Эркинбоев
-70 кг: Шавкатжон Болтаев
-81 кг: Сардорбек Турсунов
Кумуш:
-52 кг: Абдуллоҳ Мадаминов
-54 кг: Мироншох Норқосимов
-57 кг: Далержон Бозоров
-75 кг: Мизроб Некбоев
Бронза:
-46 кг: Бахтиёр Яхшибоев
Иккинчи ўринни қозоғистонлик боксчилар банд этишган бўлса, кучли учликка ҳиндистонлик боксчилар якун ясашди. Яна битта олтин медални эса Эрон вакили қўлга киритди.
Мавзуга оид
07:17 / 24.05.2026
Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксда илк бор мағлубиятга учради
20:43 / 27.04.2026
Собиқ жаҳон чемпионлари Фюри ва Жошуа жанг ҳақида келишиб олди
00:24 / 02.03.2026
Ўзбекистонлик боксчилар "Странжа-2026" мусобақасида 7 та олтин медални қўлга киритишди
10:01 / 22.02.2026