Спорт | 11:11 / 31.08.2021
12483
2 дақиқада ўқилади

Бокс. Ўзбекистон ёшлар жамоаси Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади

Дубайда бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ниҳоясига етди.  

Ўзбекистон бокс жамоаси йигитлар ўртасида 7та (3та олтин, 3та кумуш, 1та бронза), қизлар ўртасида эса 10та (5та олтин, 5та кумуш) медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида Қозоғистондан сўнг 2-ўринни эгаллади.

Йигитлар ўртасида қуйидаги спортчилар совриндор бўлишди:
-71 кг: Аълохон Абдуллаев — олтин
-92 кг: Нусрат Тоҳиров — олтин
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров — олтин
-51 кг: Аҳмад Қўзибоев — кумуш
-67 кг: Самандар Солижонов — кумуш
-86 кг: Диёр Ўралов — кумуш
-48 кг: Муҳаммадқодир Мамиржонов — бронза

Қизлар ўртасида қуйидаги спортчилар медалларга эга чиқишди:
-48 кг: Фарзона Фозилова — олтин
-50 кг: Сабина Бобокулова — олтин
-52 кг: Феруза Казакова — олтин
-57 кг: Нигина Ўктамова — олтин
-70 кг: Азиза Зокирова — олтин
-54 кг: Мухлиса Хушвақтова — бронза
-60 кг: Рухшона Ўктамова — бронза
-63 кг: Моҳира Аҳмедова — бронза
-81 кг: Сабоҳат Ҳусанова — бронза
+81 кг: Ҳадичабону Эргашева — бронза

Эслатиб ўтамиз, ўсмирлар ўртасидаги беллашувларда, аксинча, Ўзбекистон биринчи, Қозоғистон иккинчи поғонадан жой олганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид