Ўзбекистон | 10:20 / 31.08.2021
10414
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Қаторасига иккинчи кун кунлик ҳолатлар сони 800дан кам бўлмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда 755 кишида коронавирус, 201 кишида пневмония аниқланиб, икки касалликдан жами 10 бемор вафот этгани тўғрисида хабар берди.

«2021 йил 30 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 156394 (+755) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 83 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 31 нафари Андижон вилоятида,
  • 15 нафари Бухоро вилоятида,
  • 22 нафари Жиззах вилоятида,
  • 12 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 13 нафари Навоий вилоятида,
  • 25 нафари Наманган вилоятида,
  • 65 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 16 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 23 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 79 нафари Фарғона вилоятида,
  • 22 нафари Хоразм вилоятида,
  • 95 нафари Тошкент вилоятида,
  • 254 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Қаторасига иккинчи кун коронавирусга чалиниш билан боғлиқ кунлик ҳолатлар сони 800дан паст бўлмоқда.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 73 нафар,
  • Бухоро вилоятида 15 нафар,
  • Жиззах вилоятида 22 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 16 нафар,
  • Навоий вилоятида 15 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 76 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 98 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 26 нафар,
  • Фарғона вилоятида 68 нафар,
  • Хоразм вилоятида 32 нафар,
  • Тошкент вилоятида 119 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 127 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 148590 (+687) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

ССВ сўнгги бир кунда коронавирусга чалинган беморларнинг яна 7 нафари вафот этгани ҳақида хабар берди, пандемия бошидан буён расмий статистика бўйича коронавирус туфайли қайд этилган ўлим ҳолатлари сони 1082 нафарни ташкил қилмоқда.

30 август куни 201 кишида пневмония аниқланиб, жами ҳолатлар сони 23665 нафарга етди. Бу 7 июлдан бери қайд этилган энг паст кўрсаткичдир. Сўнгги бир кунда беморларнинг 282 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 16270 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 171 нафарга етди.

Мавзуга оид