Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда Регистон мажмуаси олдида «томоша кўрсатган» Lacetti ва Nexia ҳайдовчиларига чора кўрилди
Самарқанд шаҳрида йўл ҳаракати қоидаларини қўпол тарзда бузиб, Регистон мажмуаси олдидаги кўчада тунги вақтда фуқаролар тинчини бузиб, дрифт қилган ҳайдовчиларга чора кўрилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрининг Регистон майдони олдидаги кўчада ҳайдовчилар Lacetti ва Nexia машиналарини кескин бошқариб, дрифт қилгани тасвирланган видео тарқалди. Мазкур қоидабузарлик юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ, ЙҲХБ, Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси томонидан суриштирув ишлари олиб борилган.
Суриштирув давомида йўл ҳаракатларини қўпол тарзда бузган мазкур транспорт воситалари ҳайдовчилари топилган. Ҳайдовчиларнинг шахси аниқланиб, уларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган. Lacetti ва Nexia машиналари эса вақтинчалик жарима майдончасига жойлаштирилган.
Мавзуга оид
09:00 / 22.06.2026
Самарқандда 2 килограммдан ортиқ «гашиш» сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026