Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Толиблар Афғонистоннинг янги ҳукуматини эълон қилишни кечиктирди
Забиҳулла Мужоҳиднинг сўзларига кўра, толиблар бўлажак ҳукуматда афғон жамиятининг барча гуруҳ ва қатламлари бўлишини таъминлашга ҳаракат қилмоқда.
Фото: Reuters
"Толибон" ҳаракати Афғонистоннинг янги ҳукуматини эълон қилиш муддатини кечиктирди, деб хабар берди The Times of India.
"Янги ҳукумат ва вазирлар маҳкамаси аъзолари келаси ҳафтада эълон қилинади", - деди толиблар вакили Забиҳулла Мужоҳид.
Ўз навбатида, "Толибон" тузган қўмита аъзоси Халил Ҳаққоний толиблар ҳукуматни ўзлари тузишлари мумкинлиги, аммо буни "дунё қабул қилмаслиги"ни айтди. Унинг сўзларига кўра, толиблар бўлажак ҳукуматда афғон жамиятининг барча гуруҳ ва қатламлари бўлишини таъминлашга ҳаракат қилмоқда.
Шунингдек, у Афғонистоннинг собиқ президенти Гулбиддин Ҳикматёр ва Ашраф Ғанининг укаси Хашмат Ғани янги ҳукумат таркибидан ўрин олишини айтди.
Мавзуга оид
20:01 / 17.02.2026
Афғонистонга советлар босқинида Хитойнинг позицияси қандай эди?
13:52 / 26.01.2026
2025 йилда Ўзбекистонга тижорат мақсадида энг кўп Афғонистон фуқаролари келган
18:30 / 25.01.2026
Афғонистондан келтирилган олтинлар Сурхондарёда қайта ишланмоқда
09:58 / 24.01.2026