Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ички ишлар ходимининг бурнига боши билан зарба берган фуқарога нисбатан жиноий иш очилди
Ижтимоий тармоқларда фуқаролар ва ички ишлар органлари ходимлари иштирокидаги ҳолат видеоси тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ вазият бўйича расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, 28 август куни Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ патруль-пост хизмати ходимлари, сафдор Ҳ.И. ва Ф.Х. Янгиҳаёт тумани Спутник-15 массивидаги 12-сон автобус парки яқинида тунги вақтдаги пиёда патруллаш давомида хатти-ҳаракатлари билан шубҳа уйғотган икки нафар фуқаро, 27 ёшли Т.Н. ва 30 ёшли У.Г.ни кўриб қолган.
Билдирилишича, ходимлар фуқароларнинг ёнига келиб, ўзларини таништирган ҳамда жамоат жойида ниқобсиз юриш маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланиши ҳақида огоҳлантирган. Сўнг фуқароларнинг шахсларини аниқлаш мақсадида улар туман ИИО ФМБ ички ишлар бўлимига таклиф қилингани айтилади.
“Аммо йигитлар бу илтимосга жавобан қўпол тарзда қаршилик кўрсатиб, ходимларнинг қонуний талабларига бўйсунмадилар. Т.Н. боши билан сафдор Ҳ.И.нинг бурун қисмига зарба бериб, унга бадан шикасти етказди. Т.Н. ва У.Г.нинг воқеа жойига етиб келган патруль-пост хизмати ходимлари томонидан қўлга олиниш жараёни видеога тушиб қолган. Ҳуқуқбузарлар ИИБга, жабрланувчи эса – тиббиёт муассасасига етказилди”, дейилади маълумотда.
Таъкидланишича, мазкур факт бўйича тўпланган ҳужжатлар Янгиҳаёт тумани прокуратурасига йўналтирилган. Янгиҳаёт тумани прокуратураси томонидан Т.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми («Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш») бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
09:02 / 30.12.2025
Тошкент шаҳар ҳокимининг транспорт ва йўл инфратузилмаси бўйича ўринбосари тайинланди
12:40 / 26.12.2025
“Тошкент–Самарқанд” йўналишида юқори тезликдаги поездлар учун янги линия қурилади
23:34 / 25.12.2025
Тошкент шаҳри учун дизайн-код ишлаб чиқилди
16:25 / 25.12.2025