Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент метросида янги поездлар ҳаракатлана бошлади
Тошкент метросида янги поездлар ишга туширилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» хабар берди.
Қайд этилишича, 6 сентябр куни Тошкент метрополитенида ўтган ҳафтада келтирилган ва тақдим этилган янги метро поездлари пойтахт аҳли ва меҳмонларига хизмат қилишни бошлади.
Янги поездларининг созлаш ишлари якунлангач, энг кўп йўловчилар оқимига эга бўлган “Чилонзор” йўналишида учта ҳаракат таркиби ўз ишини бошлади. Қолган яна иккита метро поезди яқин орада ушбу йўналишда аҳоли хизматида ҳаракатланади.
“Энди “Чилонзор” йўналишида эрталабки тиғиз вақтда, соат 07:30 дан 9:00 гача поездлар орасидаги интервал 3 дақиқани ва кечқурунги тиғиз вақтда, соат 16:30 дан 19:30 гача 4 дақиқани ташкил этмоқда”, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
22:03 / 16.07.2026
Жазирама сабаб поездлар тезлигига чеклов қўйилади
10:40 / 14.07.2026
Кучли иссиқ туфайли айрим поезд вагонларида салқинлик пасайиши мумкин
09:40 / 13.07.2026
Тошкент метросига яна 3 та замонавий поезд қўшилди
11:55 / 04.06.2026