Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2023 йилгача жамоат транспортининг камида 50 фоизи муқобил ёнилғи турларига ўтказилади
Ўзбекистонда 2023 йилгача жамоат транспортининг камида 50 фоизи газ-баллон ёнилғиси, электр ва бошқа муқобил ёнилғи турларига ўтказилади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи Азизжон Калимбетов маълум қилди.
Унинг қайд этишича, 2023 йилгача бўлган Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепцияси доирасида жамоат транспортининг камида 50 фоизини газ-баллон ёнилғиси, электр ва бошқа муқобил ёнилғи турларига ўтказиш белгиланган.
«Жорий йилнинг ўтган даврида республикада фойдаланишдаги 3 миллиондан ортиқ автотранспорт воситасининг 60 фоизи газ ёнилғисида ҳаракатланишга мўлжалланган.
Транспорт воситаларидан атмосферага ташламаларни камайтириш ва меъёр даражасида эканини аниқлаш мақсадида жорий йилнинг баҳор мавсумида «Тоза ҳаво» тадбирининг биринчи босқичи ўтказилди.
Тадбир давомида 120 мингдан ортиқ транспорт воситаси кўрикдан ўтказилиб, уларнинг қарийб 5 мингтаси белгиланган меъёрлардан ортиқ экани аниқланди ва уларнинг 1,5 мингга яқини вақтинча тўхтатилиши эвазига атмосферага кунига ўртача 80 тонна зарарли моддалар ташланишининг олди олинди.
Ҳозирда, тадбирнинг 2-босқичи — 10 августдан 10 сентябргача бўлиб ўтмоқда», деди Экология қўмитаси бошқарма бошлиғи.
Мавзуга оид
10:15 / 01.07.2026
Қамчиқда ёнилғи ташувчи махсус автомобил ЙТҲга учради
09:55 / 24.06.2026
Путин: Ёнилғи танқислиги Украинадаги урушга таъсир қилмайди
09:25 / 24.06.2026
Хавфли деб топилган ёнилғи шохобчалари хавфсиз ҳудудларга кўчирилади
10:08 / 11.06.2026