13:24 / 08.09.2021
8980

“Болажон” телеканалида Edu Kids лойиҳаси мультфильмлари намойиши бошланди

Халқ таълими вазирлиги ва Инновация, технология ва стратегия маркази томонидан амалга оширилаётган Edu Kids лойиҳаси мультфильмлари “Болажон” телеканалида намойиш этилиши бошланди.

Эндиликда қуйидаги асосий туркумдаги дайжестларни ҳар куни “Болажон” каналида соат 20:20да томоша қилиш имкони мавжуд:

  • “Энг қизиқарли маълумотлар”;
  • “Тарих сабоқлари”;
  • “Буюк инсонлар ҳаёти”;
  • “Шахсий ривожланиш”;
  • “Технологиялар ҳақида”;
  • “Нима учун китоб ўқиш керак” ва бошқалар.

Мультфильмларнинг асосий мақсади - ёш авлодни келажакда муваффақиятга эришиш ва ўз устида ишлашга чақиришдан иборат бўлиб, унда ота-оналар, жамият ва ўқитувчиларнинг ролини янада оширишдир.

Яқинда Edu Kids’нинг қизиқарли мултфилмларини itv платформасида ҳам томоша қилиш имкони яратилгани ҳақида хабар берилган эди.

Top