Ўзбекистон | 08:03 / 09.09.2021
2299
1 дақиқада ўқилади

Бугун Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради 

Бугун кундуз куни Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Фақат Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, бу ҳудудларнинг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 28-33 даража иссиққача пасаяди.

Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундуз куни 29-31 даража иссиқни ташкил этади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 20-25 даража иссиқ бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид