Ўзбекистон | 12:44 / 09.09.2021
4256
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев: Журналистлар ҳамиша президент ҳимоясида бўлади 

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси съездида иштирок этаётган Шавкат Мирзиёев журналистлар масаласига тўхталди ва улар ҳамиша президент ҳимоясида бўлишини билдирди.

“Биз очиқлик ва ошкоралик, жамоатчилик билан фаол ҳамкорлик йўлидан қатъий борамиз.

Ижтимоий соҳа объектларини қуриш, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, ҳудудий инфратузилма дастурлари доирасидаги лойиҳалар очиқ эълон қилиниб, кенг жамоатчилик фикри асосида ишлаб чиқилади. 

Шунингдек, субсидия, грант ва ижтимоий буюртмалар ажратиш орқали нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш ҳажми, 2 баробар оширилади.

Оммавий ахборот воситаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давом эттирилиб, журналистларнинг эркин фаолият юритишлари учун, зарур шарт-шароитлар яратилади. 

Мен, ҳақиқат ва адолатни ўз эътиқоди деб биладиган барча журналистларни, ислоҳотларнинг фаол иштирокчилари, деб биламан ва улар ҳамиша Президент ҳимоясида бўлади. Бу фикрни бугун яна бир бор таъкидлайман”, – деди президент ўз нутқида.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид