Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Толибон” ҳокимиятни эгаллаганидан буён Кобулдан илк халқаро тижорат парвози амалга оширилди
Аввалроқ Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғлу Анқара АҚШ ва Қатар билан Кобул халқаро аэропорти фаолиятини тиклаш бўйича иш олиб бораётганини маълум қилганди.
Афғонистонда “Толибон” ҳаракати ҳокимият тепасига келганидан буён Кобулдан илк халқаро тижорат парвози амалга оширилди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар берди.
Хабарда айтилишича, Qatar Airways авиакомпаниясининг Boeing 777 самолёти Кобулдан Доҳага парвоз қилган.
Кобул аэропорти август ўрталаридан буён тижорат парвозлари учун ёпиб қўйилганди.
Аввалроқ Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғлу Анқара АҚШ ва Қатар билан Кобул халқаро аэропорти фаолиятини тиклаш бўйича иш олиб бораётганини маълум қилганди.
Маълумотларга кўра, Туркия миллий авиакомпанияси Turkish Airlines Истанбулдан Афғонистон пойтахти Кобулга рейсларга чипта сотишни бошлаган.
Мавзуга оид
09:15 / 23.06.2026
Белгия «Толибон» вакилларига виза берди
17:54 / 10.06.2026
Покистон Афғонистон бўйлаб ҳаво зарбалари берди: 26 киши ҳалок бўлган
17:37 / 09.06.2026
Афғонистонда давлат хизматчиларига смартфондан фойдаланиш тақиқланди
09:00 / 03.06.2026