13:00 / 09.09.2021
2684

Хоразмда қидирувдаги бола топилиб, онасига қайтарилди

Мажбурий ижро бюросининг Хоразм вилояти бошқармаси инспекторлари томонидан қидирувда бўлган 2 ёшли бола топилди ва онасига қайтарилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг ижро варақасига асосан, вояга етмаган, 2019 йилда туғилган М.И.ни жавобгар Т.У.нинг тарбиясидан онаси тарбиясига олиб бериш белгиланган эди.

Ижро ҳужжати бўйича Янгиариқ туманида ижро иши юритуви қўзғатилиб, иш бўйича қарздор Т.У. чақиртирилиб, унга суд қарори ижросини таъминлаш мажбурий эканлиги ҳамда бўйин товланган тақдирда қонун ҳужжатларида маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланганлиги ҳақида тушунчалар берилган. Аммо қарздор болани яшириб, уни онасига беришдан бош тортган. Шу сабабли, болага нисбатан қидирув эълон қилинган.

Қидирув асосида бюронинг Хоразм вилояти бошқармаси инспекторлари томонидан тизимли иш олиб борилган ва 21 август куни бола отаси Е.У. нинг яқин қариндошларидан бирининг уйида экани аниқланган. Шундан сўнг бола онасига топширилиб, қидирув 
ва ижро ҳужжати бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари тамомланган.

Top