Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МТВ мактабгача таълим сифатини яхшилаш учун мўлжалланган мобил иловани синов тариқасида ишга туширди
Мактабгача таълим вазирлиги Кореянинг “Edulink” компанияси билан биргаликда МТМлар, ота-оналар ва болалар учун “S board” мобил таълим дастурини ишга туширади. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар бермоқда.
“Ушбу платформа мактабгача таълим сифатини яхшилаш, ҳисобот қоғоз турларидан босқичма-босқич ўтиш, мактабгача таълим ташкилотлари ва ота-оналарга ўзаро кўмаклашиш учун мўлжалланган. Мобил дастур ишлаб чиқилишининг барча босқичлари “Илк қадам” давлат ўқув дастури ҳамда мактабгача таълим ва тарбия давлат стандарти ҳамда илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ аниқ амалга оширилади”, дейилади хабарда.
Иловада болалар учун математика, ўзбек тили ва бошқа хорижий тилларни ўргатувчи видеоқўлланмалар мавжуд бўлиб, биринчи босқичда лойиҳа Тошкент шаҳрининг Бектемир туманидаги боғчаларда синов режимида амалга оширилади.
“S board” иловасини Google Play App Store ва Apple орқали бепул юклаб олиш мумкин.
Мавзуга оид
17:35 / 15.05.2026
Болалар ўтин эмас: вазият жиддий, вазирлик жим
10:01 / 24.02.2026
“Жавобгарликни ҳеч ким бўйнига олмаяпти” – Фарғона боғчаларида заҳарланган 70 дан ортиқ бола шифохонада қолмоқда
20:14 / 04.02.2026
“Янги авлод” мактабгача таълим ташкилотлари тармоғи шакллантирилади
13:39 / 27.01.2026