Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси табиий газ конлари ва қудуқлари фаолиятини ўрганиш мақсадида Қашқадарёда бўлди (Фото)
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида ишчи-ходимлар учун яратилган шароит ҳамда конларда олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳолатини ўрганмоқда.
Дастлаб, 2017–2021 йилларда углеводород хомашёси қазиб чиқаришни кўпайтириш Дастури доирасида технологик объектлар ва газ қувурлари лойиҳалари ижроси ҳолати ўрганилди.
Бунда “Денгизкўл” конида қурилиш ишлари олиб борилаётган Сиқув компрессор станция 2-навбатининг қурилиш-монтаж ишлари “Ишчи гуруҳ” билан жойида ўрганилиб, қилиниши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилди.

Куз-қиш мавсумида иқтисодиёт ва аҳолини ёқилғи энергетика ресурсларига бўлган талаби ошиб боришини ҳисобга олиб, Бош Пудратчи “Enter Engineering” компанияси билан биргаликда ушбу станциясини декабрь ойида ишга тушириш учун барча ресурсларни жалб қилиш, компрессор технологик қурилмаларини етказиб бериб ўрнатиш, ишга тушириш ишларини янада жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, станцияси ишга туширилиши билан “Денгизкўл” конидан газ қазиб олиш жараёнларини оптималлаштириш, газ қувурларининг ўтказувчанлигини ошириш мақсадида амалга оширилаётган қўшимча газ қувурлари қурилиш лойиҳаларини ўз вақтида топширишни таъминлаш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди.

Шундан сўнг “Денгизкўл” сиқув компрессор станциясидаги мавжуд газ ҳайдаш агрегатларининг иш ҳолати ўрганилди.
Бу ерда сиқув компрессор агрегатларига хизмат кўрсатиш, поршенли компрессорларнинг таркибий қисмларини бошқарманинг ички имкониятларидан келиб чиқиб, таъмирлаш бўйича станциянинг ўзида амалга оширилаётган ишлар билан танишилди.

Конда ишлатиш қудуқларини бурғилаш бўйича ишларни ўрганиш мақсадида, “Денгизкўл” конидаги 320-сонли, “Ўртабулоқ” конидаги 239-сонли ва геологик излов-қидирув ишлари доирасидаги “Ўртабулоқ” (терриген-юра) 3-сонли қудуқларда олиб борилаётган бурғилаш ишлари жойида кўздан кечирилди.
Бу ерда бурғилаш ишларига жалб қилинган пудратчи ташкилот раҳбарлари билан йил охиригача бурғилашдан ишга туширилиши режалаштирилган ишлар ҳолати муҳокама қилиниб режа кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш вазифаси юклатилди ҳамда бурғилаш ишларини жадаллаштириш, зарур материал-техник ресурслар билан таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.

Ўз навбатида Бошқарув раиси бу ерда меҳнат фаолиятини олиб бораётган ишчи-ходимлар учун яратилган шароитни ўрганиш мақсадида, мавжуд камчиликлар ҳақида, улар ижобий натижаларга эришиши учун қилиниши лозим бўлган ишлар ҳақида бурғилаш устаси билан яқиндан суҳбатда бўлди.
Бошқарув раиси шунингдек, кунлик бурғилаш чуқурлиги, ер қатлами ҳолати, техник воситалар ва жиҳозларнинг етарли ёки йўқлиги бўйича саволларига жавоб олди.
Аниқланган мавжуд камчиликлар ва ҳолатларни тезкор равишда бартараф этиш бўйича тегишли департамент ва бошқарма бошлиқларига кўрсатмалар берилди.

Кунлик газ қазиб чиқариш кўрсаткичларининг барқарорлигини таъминлашда муҳим йўналишлардан бири бўлган қудуқларни мукаммал таъмирлаш ва интенсификация йўналишларида олиб борилаётган ишлар “Денгизкўл” 12-сонли қудуғидаги таъмирлаш ишларини ўрганиш давомида ҳам муҳокама қилинди.
Бу ерда ҳам пудратчи ташкилот раҳбарлари билан олиб борилаётган ишлар, натижадорликни ошириш, таъмирлаш ишларини жадаллаштиришга доир масалалар юзасидан муҳокама ўтказилиб, масъулларга топшириқлар берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” томонидан табиий газ қудуқлари, конларидаги қазиб чиқариш бўйича ишлар ҳолатини ўрганиш давом этади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
09:05 / 01.02.2026
Қамоқдаги каттаконлар, антикоррупция вертикали ва туғилишнинг пасайиши — ҳафта дайжести
11:37 / 19.12.2025
Нефт-газ соҳасида кутилган натижаларга эришилмаяпти — Қўчқоров
20:28 / 17.12.2025
«Ўзбекнефтгаз» Трампга яқин экани айтиладиган лобби компания билан 5 йиллик шартнома имзолади
18:59 / 17.12.2025