Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Айрим мамлакатларда Xiaomi смартфонлари ишламай қолди
Компания смартфонлари Куба, Сурия, Шимолий Корея ҳамда Россия таркибига қўшилган Қримда ишлашдан тўхтаган.
Xiaomi компанияси ўзи ишлаб чиқарган смартфонлардан айрим мамлакатларда фойдаланишни чеклаб қўйди, деб хабар берди XDA-developers.
Хабарда айтилишича, компания смартфонлари Куба, Сурия, Шимолий Корея ҳамда Россия таркибига қўшилган Қримда ишлашдан тўхтаган.
Смартфонлар ишламай қолиши сентябр бошларида қайд этилган, ўтган ҳафтада эса бу ҳолат жуда кўпчиликда кузатилган.

Ижтимоий тармоқларда ёзилишича, смартфон сотиб олинганидан икки кун ўтгач смартфон экранида Xiaomi сиёсати бу ҳудудларда компания маҳсулотлари сотилишига йўл қўймаслиги ҳақидаги ёзув пайдо бўлади.
Айтишларича, бошқа мамлакат ёки ҳудудда сотиб олиб активация қилинган смартфонларда бу ҳолат кузатилмаган.
Мавзуга оид
10:59 / 23.01.2026
Xiaomi Ўзбекистонда REDMI Note 15 смартфонлари сериясини тақдим этди
21:42 / 18.01.2026
Xiaomi ултратовуш динамикли смарт-кўзойнак чиқарди
11:25 / 14.01.2026
2025 йилда сотилган ҳар 5 смартфоннинг биттаси iPhone бўлди
00:15 / 04.01.2026