Жаҳон | 17:03 / 11.09.2021
5788
1 дақиқада ўқилади

Буюк Британияда икки тонна кокаин ушлаб қолинди

Мусодара қилинган гиёҳванд модда қиймати тахминан 160 млн фунт стерлинг деб баҳоланган.

Буюк Британия ҳукумати икки тонна кокаинни мусодара қилди, бир британиялик ва беш никарагуалик ҳибсга олинди, деб хабар берди Лондондаги жиноятчиликка қарши курашиш агентлиги.

Хабарда айтилишича, кокаин Кариб ороллари ҳудудидан Буюк Британия соҳилларига сузиб келган Ямайка байроғи остидаги яхтада аниқланган.

Яхта Плимут портидан 130 км масофада агентлик ходимлари томонидан тўхтатилган.

Мусодара қилинган гиёҳванд модда қиймати тахминан 160 млн фунт стерлинг деб баҳоланган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид