Жаҳон | 14:29 / 11.09.2021
4672
1 дақиқада ўқилади

Хитойнинг коронавирусга қарши вакцинаси ёш болаларда синаб кўрилади

Бу дунёда биринчи бўлиб ёш болаларда учинчи босқич клиник синовларнинг ўтказилишидир.

Фото: courtesy of Sinovac

Хитойнинг Sinovac фармацевтика компанияси Жанубий Африкадаги Numolux Group компанияси билан биргаликда CoronaVac вакцинасини ярим ёшдан 17 ёшгача бўлган болаларда синовдан ўтказади. Бу ҳақда Global Times нашри хабар берди.

Қайд этилишича, тадқиқотлар ЖАРда ўтказилади. 

Газетанинг маълумот беришича, бу дунёда биринчи бўлиб ёш болаларда учинчи босқич клиник синовларнинг ўтказилишидир.

Аввалроқ Хитой вакцинасининг уч ёшдан катта болалар учун самарали эканлиги исботлангани маълум қилинганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид