Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 20:09 / 12.09.2021
9970
3 дақиқада ўқилади
5 фоизлик инфляция, 4 минг долларлик даромад ва 12 фоизлик ҚҚС – Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастуридан ўрин олган иқтисодий тезислар
Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг съездида Шавкат Миромонович Мирзиёев партиядан президентликка номзод сифатида тасдиқланди ва амалдаги давлат раҳбари ўзининг келгуси 5 йилга мўлжалланган номзодлик дастури билан таништирди. Дастурдан ўрин олган ва иқтисодиёт ва солиқ соҳасини ривожлантиришга қаратилган асосий йўналишлар:
- 2030 йилга бориб, аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадни 4 минг доллардан ошириб, «даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар» қаторига кириш кўзланмоқда. Шу мақсадда, биринчидан, келгуси беш йилда саноат маҳсулотлари ҳажми 1,4 баробар, меҳнат унумдорлиги эса камида 2 марта оширилади.
- Келгуси беш йилда рақамли иқтисодиётнинг ҳажми камида 2,5 баробарга оширилиб, 4 миллиард долларга етказилади.
- Макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш мақсадида 2023 йил охиригача инфляция даражаси 5 фоизга туширилади. Давлат бюджети тақчиллиги ялпи ички маҳсулотга нисбатан 2,5 фоиздан ошмаслиги таъминланади.
- 2022 йилдан бошлаб ҳар бир туман бюджетининг камида 5 фоизи «Фуқаролар бюджети» дастури доирасида ҳудудлардаги долзарб муаммоларни ечишга сарфланади.
- Йиллик ташқи қарз миқдори 5 миллиард доллардан ошмаслиги таъминланади. Иқтисодиётда молиявий ресурсларни кўпайтириш мақсадида келгуси 5 йилда фонд бозори ҳажми 200 миллион доллардан 7 миллиард долларга етказилади. Бунда капитал олиб кириш бўйича мавжуд чекловлар қайта кўриб чиқилади.
- 2026 йилгача хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш бўйича алоҳида стратегия қабул қилинади.
- Ҳудудлардаги саноат ва инфратузилмани ривожлантириш учун Ўзбекистон тараққиёт банки ташкил этилади.
- Қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) ставкаси 2023 йилдан бошлаб 15 фоиздан 12 фоизга туширилади. 2022 йилдан бошлаб эса корхоналарнинг мол-мулк солиғи ставкаси 2 фоиздан 1,5 фоизга камайтирилади.
- 2023 йилдан юридик шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқларини бирлаштириб, ягона кўчмас мулк солиғи жорий қилинади.
- Йўл қурилиши, иссиқлик таъминоти, ободонлаштириш хизматлари каби 25 та фаолият туридаги монополияга барҳам берилади.
- Банк, молия, телекоммуникация каби тадбиркорлик йўналишларида фойда солиғи ставкаси тенглаштирилиб, амалдаги 20 фоиздан 15 фоизга туширилади.
- Қишлоқ хўжалиги ерларидан унумли ва самарали фойдаланиш мақсадида, 200 минг гектар пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, аҳолига очиқ танлов асосида, 10 сотихдан 1 гектаргача узоқ муддатли ижарага берилади.
- Келгуси беш йилда интенсив боғлар 3 баробар (150 минг гектар) ва иссиқхоналар 2 баробар (11 минг гектар) кўпайтирилиши натижасида экспорт салоҳияти яна 1 миллиард долларга оширилади.
- Мамлакатнинг экспорт салоҳияти 1,7 баробар оширилиб, 2026 йилда 30 миллиард долларга етказилади. Экспорт таркибида хомашёнинг улуши ҳозирги 46 фоиздан 23 фоизга камайтирилади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
16:30 / 04.04.2026
Уйма-уй ёрдам ва ижтимоий акциялар: «Халқ билан бирга» дастури қандай амалга оширилади?
14:04 / 26.08.2025
Иордания подшоҳи Ўзбекистон маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди
14:05 / 06.03.2025
Ўзбекистон учун халқаро даражадаги 10 000 нафар молия мутахассисини қандай тайёрлаш керак?
20:17 / 27.12.2024